2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Humo тўлов тизими 124,3 миллиард сўм соф фойда қайд этди — бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 73 фоиз кўп. Қизиғи, бутун 2024 йилда Humo 168 миллиард сўм фойда қилган. Компания ярим йилдаёқ ўтган йилги натижага яқинлашди.
Йил бошида Humo тўлиқ хусусийлаштирилиб, Paynet унинг 100 фоиз улушини 65 миллион долларга харид қилган эди.