Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Башар Ресан фаолиятини Эроннинг "Персеполис" клубида давом эттириши мумкин, дея хабар берди TopPodcast телеграм-канали.
Манбага кўра, "шерлар" 28 ёшли ироқлик футболчи билан декабрь охиригача мўлжалланган шартномани узайтирмаса, Ресан Теҳрон клубига ўтишга розилик билдиради.
Башар жорий мавсумда "шерлар"нинг жами 31 та ўйинида 6 та гол уриб, 14 та голли узатма берди.