Бугун 8 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Павел Дуровнинг таниш аёли ва унинг турмуш ўртоғи БААдa жиноий тарзда ўлдирилгани фош бўлди

Павел Дуровнинг таниш аёли ва унинг турмуш ўртоғи БААдa жиноий тарзда ўлдирилгани фош бўлди

Павел Дуровнинг яқин танишларидан бири — крипто-трейдер Роман Новак ва унинг турмуш ўртоғи Анна БААдa ижарага олинган виллада жиноий равишда ўлдирилиб, бўлакларга бўлинган ҳолда топилди. Бу ҳақда Fontanka нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, жуфтликни “потенциал инвесторлар билан учрашув” баҳонасида Хатта шаҳридаги виллага чақиришган. Аммо воқеа жиноятчиларнинг режаси бўлиб чиққан — улар Новакнинг криптовалюта ҳамёнида миллиардлаб доллар бор деб ўйлашган. Аммо ҳамён бўш эканлиги маълум бўлгач, жуфтликни шафқатсизларча йўқ қилишган.

Тергов маълумотларига кўра, жабрланувчиларнинг жасад қисмлари сумкаларга жойланиб, савдо маркази атрофидаги турли идишлар ва чўнтакларга ташлаб кетилган.

Ҳозирда БАА полицияси қотилликда гумон қилинган шахсларни қидирмоқда. Жиноят криптовалюта билан боғлиқ йирик молиявий низолар заминида содир этилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Киритилди: 14:56 07.11.2025. Ўқилди: 1081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!