Павел Дуров Telegram раҳбарияти шахсий хабарларни умуман ошкор этмаганини маълум қилди.
Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас.
"Компания Европа Иттифоқининг “Рақамли хизматлар тўғрисидаги” қонуни асосида, фақат тегишли суд қарори мавжуд бўлгандагина маълумотларни расмий идоралар билан бўлишади. Telegram 12 йиллик фаолияти давомида бирор марта ҳам шахсий хабарларнинг бирор байтини ошкор қилмаган. Мессенжер ҳеч қачон шифрлашни заифлаштириб, инсон ҳуқуқларини бузмаган. Биз бундай қилишдан кўра бозорни тарк этишни афзал кўрамиз", — дея қайд этди Дуров.