Бугун 17 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Павел Дуров суд рухсати билан Францияни тарк этиб, Дубайга жўнаб кетди

Павел Дуров суд рухсати билан Францияни тарк этиб, Дубайга жўнаб кетди

Павел Дуров суд рухсати билан Францияни тарк этиб, Дубайга жўнаб кетди. Бу ҳақда AFP нашри хабар берди.

Telegram асосчиси 2024 йил август ойида Парижда ҳибсга олинган эди. Унга уюшган жиноятчилик билан боғлиқ бир қатор жиноятларда, жумладан, наркотик моддаларни тарқатишда ва болалар порнографиясида иштирок этишда ҳамда ваколатли органларнинг сўровларига мувофиқ ахборот тақдим этишдан бош тортишда айбловлар қўйилган эди.

Ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб, Дуров гаров эвазига қўйиб юборилди ва полицияда белгиланган вақтларда рўйхатдан ўтиш мажбурияти юклатилди. Унга Францияни тарк этиш тақиқланганди.

Киритилди: 19:17 15.03.2025. Ўқилди: 523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!