Telegram асосчиси Павел Дуров деярли 10 соат давом этган учинчи сўроқдан сўнг Париж суд биносини тарк этди.
Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Дуров адвокатлар ҳамроҳлигида Париж трибунали биносидан Париж вақти билан тахминан 20:00да (Тошкент вақти билан 23:00 атрофида) чиқиб кетган. У журналистларнинг саволларига жавоб беришдан бош тортди ва тезда машинаси томон юрди.
Икки тергов судьяси Дуровни 2024 йил августида Францияда ҳибсга олинганидан бери учинчи марта мазмунан сўроқ қилди, дейилади ҳисоботда.