Бугун 9 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Патрушев Хитойга борди: Си, Путин ва Трамп учрашувига тайёргарликми?

Патрушев Хитойга борди: Си, Путин ва Трамп учрашувига тайёргарликми?

Россия президенти ёрдамчиси Николай Патрушев Хитойга ташриф буюрди. Унинг сафари келаси ойда Хитойда бўлиб ўтиши режалаштирилган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (АТЭС) саммити доирасида Си Цзиньпин, Владимир Путин ва Дональд Трампнинг эҳтимолий учрашувига тайёргарлик билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Патрушев Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан музокаралар ўтказади. Россия делегацияси таркибига давлат идоралари, йирик логистика компаниялари, кемасозлик корхоналари, шунингдек, илмий ва таълим муассасалари вакиллари ҳам кирган.

Си Цзиньпин ва Дональд Трамп АҚШ ҳамда Хитой ўртасидаги савдо сулҳини узайтиришга келишганидан сўнг, эътибор ноябрь ойида Шэньчжэнь шаҳрида ўтиши кутилayotgan АТЭС саммитига қаратилган.

Владимир Путин ҳам бундай уч томонлама учрашув эҳтимолини ижобий баҳолаган. Унинг айтишича, саммит доирасида Си Цзиньпин, Дональд Трамп ва Владимир Путиннинг учрашуви «жуда мумкин».

Хитойнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй эса бундай мулоқот кўп қутбли дунёни шакллантириш ва ривожлантириш учун фойдали бўлишини айтган.

Киритилди: 20:17 08.10.2026. Ўқилди: 621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!