Бу ҳақда DW хабар бермоқда.
Украина Қуролли Кучларининг маълумотига кўра, 13 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 00:10 дан бошлаб Россия қўшинлари Украинанинг шимоли ва шарқига 98 та зарбдор дрон, асосан "Shahed"лар билан ҳужум қилган. Соат 08:00 га қадар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 87 та дронни уриб туширган, бироқ 10 та ҳудудда дронларнинг зарбаси ёки парчалари тушиши қайд этилган.
"Черниговоблэнерго" хабарига кўра, Чернигов вилоятидаги энергетика объектига қилинган ҳужум оқибатида 12 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолган. Херсон вилоятида эса портлашлар натижасида икки киши турли даражадаги жароҳатлар олган.
Россия Мудофаа вазирлигининг Пасха сулҳидан кейинги ҳисоботида айтилишича, Москва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Белгород, Курск, Ростов, Брянск, Смоленск вилоятлари ва аннексия қилинган Қрим узра Украинанинг 33 та дронини тутиб олган ва йўқ қилган.
Белгород вилояти губернатори Гладков Грайворондаги дрон ҳужуми оқибатида бир маҳаллий аёл ва "Орлан" бўлинмасининг бир ҳарбий хизматчиси яраланганини маълум қилди. Гладков уларнинг айнан битта ёки алоҳида дрон зарбаларидан жароҳат олганига аниқлик киритмаган, дейилади хабарда.