Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Паспорт йўқолса, нима қилиш керак?

Паспорт йўқолса, нима қилиш керак?

Қонунчиликка биноан, паспортини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим.

📝Шахсларнинг паспортини ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатини йўқотганликлари ҳақидаги аризалари бўйича ички ишлар органлари томонидан маълумотнома берилади, маълумотноманинг орқа томонига доимий ёки вақтинча рўйхатда турганлиги тўғрисида штамп қўйилиши мумкин. 

Маълумотнома ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан берилади. 

⏰ Фуқаро паспортини йўқотганда паспорт йўқолгани ҳақида ариза берилган кундан бошлаб бир ой ичида янги паспорт қонунчиликда белгиланган тартибда берилади. 

⌛️Зарур ҳолларда, бу муддат ҳудудий ички ишлар органи раҳбарияти томонидан яна бир ойга узайтирилиши мумкин.

❗️Фуқаро паспортини эҳтиёт қилиб сақлаши шарт.

⚖️ Паспортни қасддан яроқсизлантириш ёки эҳтиёт қилиб сақламаслик оқибатида йўқотиб қўйиш тегишлича жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
 

Киритилди: 07:30 25.10.2020. Ўқилди: 9073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!