Бугун 27 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Пашинян Остонада бўлиб ўтадиган КХШТ саммитида қатнашмайди

Пашинян Остонада бўлиб ўтадиган КХШТ саммитида қатнашмайди

Арманистон бош вазири Николь Пашинян 28 ноябрь куни Остонада бўлиб ўтадиган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммитида қатнашмайди. Аммо Москва Ереван эртами кечми бу ташкилот билан ҳамкорликни тиклайди, деб умид қилмоқда.

Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди, деб ёзади «Репорт» .

«Арманистон иштирок этмайди, бироқ унинг вакиллари саммитда тегишли келишилган ҳужжатлар қабул қилинишига қарши эмасликларини олдиндан айтишган. Биз арман ҳамкорларимизнинг ташкилотнинг келажакдаги фаолияти бўйича ўз йўналишларини мустақил белгилаш ҳуқуқига шубҳа қилмаймиз», деб таъкидлади у.

Юрий Ушаков, шунингдек, Ереван КХШТнинг де-юре тўла ҳуқуқли аъзоси бўлиб қолаётганини, шунингдек, тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларини сақлаб қолаётганини таъкидлади: «Арманистоннинг КХШТ фаолиятига жисмоний қайтиши учун эшиклар очиқ. Умид қиламизки, Арманистон вакиллари эртами-кечми ушбу ташкилот доирасидаги ҳамкорликни тиклайдилар».

Киритилди: 21:10 26.11.2024. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!