Пашиняннинг сафари ҳақида Арманистон ҳукумати раҳбари матбуот котиби Меланья Арутюнян маълум қилди. Шу тариқа, бош вазир ОДКБ Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этмайди.
Пашиняннинг саммитда қатнашмаслиги Ереван ва ОДКБ ўртасидаги келишмовчиликлар кучайган бир пайтга тўғри келмоқда. Арманистон 2024 йилда ташкилот фаолиятидаги иштирокини музлатган ва КХШТ республика хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганини билдирган эди.
5 ноябрь куни Пашинян Арманистоннинг КХШТга бўлган қизиқиши тугаганини яна бир бор таъкидлади.
Саммит арафасида Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин учрашув иштирокчилари Арманистонни ташкилотда овоз бериш ҳуқуқидан вақтинча маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқиши мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, республика икки йилдан ортиқ вақтдан бери аъзолик бадалларини тўламаяпти. Дипломатнинг таъкидлашича, бундай чеклов қарз тўлиқ қоплангунга қадар амал қилиши мумкин.
Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ҳам Арманистоннинг КХШТдаги иштироки масаласи Москвадаги саммитда атрофлича муҳокама қилиниши мумкинлигини билдирган эди.
Шу билан бирга, Арманистон расман ҳануз КХШТаъзоси ҳисобланади.