Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Пашинян: Арманистон ва Озарбайжон бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини тан олишга келишиб олди.

Пашинян: Арманистон ва Озарбайжон бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини тан олишга келишиб олди.

Москвада бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИ) етакчилари саммитининг кенгайтирилган йиғилишида Озарбайжон ва Арманистон муносабатлари, Қорабоғ муаммоси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Озарбайжоннинг Арманистонга нисбатан ҳудудий даъвоси йўқ. Бу ҳақда Москвада бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши (ЕОИ) йиғилишида меҳмон сифатида иштирок этган президент Илҳом Алиев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни ҳудудий яхлитлик ва суверенитетни ўзаро тан олиш асосида нормаллаштириш учун жиддий шартлар мавжуд.

Илҳом Алиевнинг айтишича, Россия томони ташаббуси билан пайшанба куни Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади.

Владимир Путин бугун Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтадиган уч томонлама учрашувда бу масала батафсил муҳокама қилинишини айтди.

Икки давлат ўртасидаги тинчлик келишуви жараёни ҳақида эса Алиев, “Арманистон томонидан Қорабоғнинг Озарбайжон ҳудуди эканлигини расман тан олишини ҳисобга олиб, тинчлик шартномасини имзолаш имконияти бор деб ўйлайман” деди.

Пашинян Озарбайжон президентининг бу сўзларига жавобан қўшимча қилди: “Арманистон ва Озарбайжон бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олиш тўғрисида келишиб олганини тасдиқламоқчиман. Бундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, биз муносабатларимизни тартибга солиш йўлида анча яхши кетяпмиз”.

Киритилди: 06:30 26.05.2023. Ўқилди: 1473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!