Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Паркентдаги деҳқон бозорида ёнғин чиқди. Бозор фаолияти вақтинча тўхтатилди

Паркентдаги деҳқон бозорида ёнғин чиқди. Бозор фаолияти вақтинча тўхтатилди

8 мартга ўтар кечаси соат тахминан 23:30 атрофида Паркент тумани деҳқон бозорида ёнғин чиқди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиннинг келиб чиқишига электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш сабаб бўлган. Ҳалок бўлганлар, жароҳатланганлар йўқ.

«Воқеа жойига кеча тунда вилоят ҳокими Рустам Холматов борди ва ёнғин сабабларини чуқур ўрганиш, оқибатларини бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди», — дейилади Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Айни пайтда ёнғин тўла ўчирилган, ҳудудда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ИИББ, туман ҳокимлиги мутасаддилари бўлиб туришибди. Ёнғин-қутқарув хизмати ходимлари иш олиб бормоқда. Бозор фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Киритилди: 10:48 08.03.2020. Ўқилди: 3106 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!