Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Паркентда 9 ойлик чақалоқ вафоти: шифокорлар масъулиятсизлиги жиноят ишига сабаб бўлди

Паркентда 9 ойлик чақалоқ вафоти: шифокорлар масъулиятсизлиги жиноят ишига сабаб бўлди

2025 йил 26 июль куни тахминан соат 17:45 ларда ота-она 12 йиллик интизорликдан кейин туғилган қиз фарзандининг аҳволидан хавотирга тушиб, Тошкент вилояти Паркент тумани шифохонасига мурожаат қилган. Бироқ шифокорларнинг беэътиборлиги туфайли 9 ойлик чақалоқ бир неча соат ўтиб вафот этган.

Оила аъзоларининг таъкидлашича, тез тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатилмаган ва чақалоқнинг аҳволи тўғри баҳоланмаган.

Воқеадан сўнг ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тиббий хатолик ёки лоқайдлик сабаблари ўрганилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116 ва 117-моддалари асосида айбдор шахслар аниқланса, қонун олдида жавобгарликка тортилади.

Бу фожеа барча тиббиёт муассасалари учун жиддий огоҳликдир: ҳар бир бола ҳаёти беқиёс қадриятдир. Унга нисбатан лоқайдлик қилган ҳар қандай шахс жавобгар бўлиши шарт.

Киритилди: 12:14 01.08.2025. Ўқилди: 842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!