Франция пойтахти Парижда 24 октябрь куни режалаштирилган навбатдаги норозилик намойишлари олдидан айрим савдо нуқталарида эҳтиёт чоралари кўрилмоқда.
Ruptly агентлиги тарқатган кадрларда шаҳардаги дўконлар витриналари ёғоч тахталар билан қопланаётганини кўриш мумкин.
Маълум қилинишича, айрим тадбиркорлар аввалги намойишлар пайтида кузатилган талончилик ва зўравонлик ҳолатлари такрорланишидан хавотирланмоқда.
Шу сабаб дўкон эгалари ўз мулкини эҳтимолий зарарлардан ҳимоя қилиш мақсадида бинолар олдига махсус тўсиқлар ўрнатишни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь, шанба куни Парижда талабалар иштирокида навбатдаги норозилик акцияси ўтказилиши режалаштирилган.