Парижда пенсия ислоҳотига қарши кенг кўламли намойиш бошланди. Унда ўн минглаб одам қатнашяпти
РИА Новостининг ёзишича, намойишда саккизта етакчи француз касаба уюшмалари иштирок этяпти (CFDT, CGT, FO, CFE-CGC, CFTC, Unsa, Solidaires, FSU).
Франция бош вазири Элизабет Борн 10 январь куни ҳукумат 2023 йилда қабул қилишни режалаштираётган баҳсли пенсия ислоҳоти лойиҳасини тақдим этди. Унинг сўзларига кўра, Франция ҳукумати 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб мамлакатда пенсия ёшини йилига уч ойга оширишни бошлайди, шу тариқа 2030 йилга бориб у 64 ёшга етади.