Париждан унча узоқ бўлмаган жойда поездга болта билан қилинган ҳужум оқибатида тўрт киши жароҳат олди.
Бу ҳақда полициядаги манбага таяниб, France-Presse агентлиги хабар берди.
"Душанба куни Озуар-ла-Ферьер станциясида (Сена-ва-Марна департаменти) тўрт киши жароҳат олди, улардан иккитаси оғир. Бирининг қўли кесилган, яна бири бошидан яраланган. Яна икки киши енгил жароҳат олган" - деди полиция.