Бугун 8 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Париж прокуратураси Маск ва Х ижтимоий тармоғига қарши тергов бошлади

Париж прокуратураси Маск ва Х ижтимоий тармоғига қарши тергов бошлади

Париж прокуратураси тадбиркор Элон Маск ва унинг Х компаниясига қарши дастлабки тергов бошлади.

Бу ҳақда Le Monde газетаси манбага таяниб хабар берди.

Газета хабарига кўра, бу қарор Маск 20 апрель куни сўроққа келмаганидан кейин қабул қилинган. Х компаниясининг собиқ бош директори Линда Яссаринога қарши ҳам тергов бошланган.

Аввалроқ прокуратура Европол ва Франция Жандармериясининг кибержиноятчилик бўлими билан биргаликда Х компаниясининг Франциядаги офисларида тинтув ўтказган. Бу 2025 йил январь ойида Илон Маск ижтимоий тармоғига қарши унинг алгоритмлари ҳақидаги шикоятлардан сўнг бошланган тергов билан боғлиқ эди. Тергов шунингдек, Холокостни инкор этиш ва сунъий равишда яратилган жинсий тасвирлар билан боғлиқ материалларни нашр этаётган ўрнатилган чатбот Grok ҳақидаги шикоятлардан келиб чиққан.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!