Ватикан матбуот хизматининг маълум қилишича, понтифик билан хайрлашиш маросими 23 апрелдан бошлаб Авлиё Пётр соборида бўлиб ўтади. Понтификнинг дафн маросими 26 апрел куни ўтказилади.
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Зеленский дафн маросимида иштирок этишларини билдиришган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса Владимир Путин Рим папасини дафн этиш маросимига бормаслигини маълум қилди.