Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Пандемия бир неча ой ичида назорат остига олинади

Пандемия бир неча ой ичида назорат остига олинади

COVID-19 пандемияси яқин келажакда назоратга олинади деб ишониш учун барча асослар мавжуд. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди.

«Биз пандемияни бир неча ой ичида назорат остига олиш учун барча зарур воситаларга эгамиз, агар уларни изчил ва мутаносиб равишда қўлласак, бунга эришамиз», - Гебрейесус.

Шу билан бирга, ЖССТ раҳбари бутун дунё бўйлаб 25 ёшдан 59 ёшгача бўлганлар орасида COVID-19 тарқалиши тезлигининг юқори эканидан хавотир эканлигини маълум қилди.

«Эҳтимол, бу улар орасида вирус тарқалиши осон ва мазкур ёшдагилар ўртасида ижтимоий аралашувнинг юқорилиги натижасида бўлиши мумкин», - деди ЖССТ раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, бутун дунёда COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари сони саккизинчи ҳафта кетма-кет ўсиб бормоқда.

«Ҳозир биз кетма-кет етти ҳафта давомида касалликка чалиниш ҳолатининг ортиши ва тўрт ҳафта ичида ўлимлар сонининг кўпайишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу қўрқинчли тенденциялар, чунки вируснинг янги вариантлари пайдо бўлиши чеклов чораларининг бекор қилиниши ва вакциналарнинг мамлакатлар ўртасида адолатсиз тақсимланишига ўз таъсирини  ўтказмоқда», - деди ЖССТ вакили.

Киритилди: 20:57 21.04.2021. Ўқилди: 4341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!