Бугун 25 март, 2023 йил, шанба

O'ZB

Озодбек Назарбеков илк бор ўзининг қамалгани ва бошидан ўтган қийинчиликлар ҳақида гапирди

Озодбек Назарбеков илк бор ўзининг қамалгани ва бошидан ўтган қийинчиликлар ҳақида гапирди

Маданият ва туризм вазири, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков илк бор ўзининг қамалгани ва бошидан ўтган қийинчиликлар ҳақида гапирди.

Озодбек Назарбеков Андижон аҳли билан учрашувда “вазир эмас, балки бир ариқдан сув ичган Андижон фарзанди сифатида ташриф буюргани”ни таъкидлаб, андижонлик эканидан фахрланишини билдирган.

“Яхши биласизлар, ҳаётимда энг оғир кунлар ҳам ўтди, мана бугун вазир даражасига келдим. Лекин оғир, мудҳиш кунларимда танамда ҳис қилган муаммолар бўлди. Бир оилада бир инсон қамалса, шу оилага нима бўларди, ўйлаб кўринглар? На ота-онасига, на фарзандларига мактабда кун бор эди. Лекин мана шу Конституциядаги энг муҳим ўзгаришлардан бири — бундан бу ёғига ота боласига (қилмиши учун — таҳр.) жавоб бермайди, бола отаси учун жавобгар эмас.

Менинг оилам шу қийинчиликларни бошидан кечирди, бу қийинчиликларни кўрдик. Шунча қийинчилик, бошимиздан қора кунлар ўтиб, бугун вазир даражасига етишим — бу менимча, айнан инсон қадри”, — дейди маданият ва туризм вазири.

Шунингдек, у Ўзбекистонда инсон қадри улуғланаётганига ўзини яққол мисол қилиб келтирган. “Тошкентда катта тоғам, амаким йўқ, фақатгина бугунги оқилона, адолатли сиёсат мана шу минбарда туризимга хизмат қиляпти. Шунинг учун мен шахсан мазкур референдумни 100 фоиз қўллаб-қувватлайман”, — дея қайд этган Назарбеков.

Киритилди: 14:31 18.03.2023. Ўқилди: 3255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!