Бугун 22 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Рамзан Қодировнинг тўққиз ёшли ўғли 10 миллион долларлик қасрга эгалик қилиши маълум бўлди

Рамзан Қодировнинг тўққиз ёшли ўғли 10 миллион долларлик қасрга эгалик қилиши маълум бўлди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг тўққиз ёшли ўғли Абдулла Грозний марказидаги ҳашаматли уйга эгалик қилади. Бу ҳақда Росреестрнинг сизиб чиққан маълумотларига таяниб, «Можем объяснить» нашри ёзган.

Нашр маълумотларига кўра, Абдулла Қодировга тегишли икки минг квадрат метрлик уй ва тўрт минг квадрат метрлик ер майдони бор. Нашрга кўра, кўчмас мулкнинг нархи 1 миллион доллардан зиёдга баҳоланади.

Ер майдони ва уйни дастлаб Қодировнинг ўзи ижарага олган (айнан кимдан эканига аниқлик киритилмаган), бироқ кейин уни ўғлига топширган ва 2023 йилда у мулкдорга айланган.

Шунингдек, нашр Росреестр базасида 19 ёшли Али Қодировга тегишли Грозний марказидаги уйни аниқлади. Унинг қиймати 500 миллион рублга (6.5 млн доллар) баҳоланмоқда.

Али ва Абдулла Қодировларнинг уйлари Чеченистон раҳбарининг қароргоҳидан 300 метр масофада жойлашган.

Киритилди: 22:46 21.01.2026. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!