Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

"Манчестер Сити" мағлуб бўлган ўйинда Ҳусановнинг ҳаракатлари неча баллга баҳоланди?

"Манчестер Сити" мағлуб бўлган ўйинда Ҳусановнинг ҳаракатлари неча баллга баҳоланди?

УЕФА Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳ босқичи 7-тури доирасида "Манчестер Сити" сафарда "Будё-Глимт"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ушбу учрашувда асосий таркибда майдонга тушган Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ўзбекистонлик ҳимоячининг Норвегия клубига қарши ҳаракатлари бир нечта статистик нашрлар томонидан қуйидагича баҳоланди:

Sofascore — 6.3 балл
Flashscore — 6.6 балл
FotMob — 6.5 балл
Whoscored — 6.6 балл

Маълумот учун, "шахарликлар" навбатдаги ўйинни АПЛ доирасида "Вулверхемптон"га қарши ўтказади. Беллашув 24 январь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 11:05 21.01.2026. Ўқилди: 5041 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!