Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэни ўлдирган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар бермоқда NHK телеканали.
Тергов давомида Ямагами жиноятга қўл уриш сабабини Абэнинг “Бирлашув черкови”га алоқадорлигига ишонгани билан изоҳлаган.
Маълум бўлишича, Ямагамининг онаси ушбу диний ташкилот тарафдори бўлиб, деярли барча мол-мулкини черковга топширган.
Эслатиб ўтамиз, қотиллик собиқ ҳарбий денгизчи Тэцуя Ямагами томонидан 2022 йил 8 июль куни содир этилганди.
67 ёшли собиқ бош вазир Япониянинг Нара шаҳрида нутқи сўзлаётган вақтида жиноятчи орқа томондан унга қўлбола қуролдан икки марта ўқ узган.
Тажовуздан сўнг сиёсатчи оғир аҳволда вертолётда касалхонага олиб кетилган эди.