Бугун 22 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Жиддий йўқотиш: Ўзбекистон терма жамоасининг асосий ҳимоячиси жароҳат сабаб Жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборади

Жиддий йўқотиш: Ўзбекистон терма жамоасининг асосий ҳимоячиси жароҳат сабаб Жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг "қўрғони" Ҳусниддин Алиқулов Туркия Суперлигасининг "Гёзтепе"га қарши баҳсида (19 январь) оғир жароҳат олган эди.

"Чайкур Ризеспор" клуби тиббий комиссияси раиси, профессор Ҳасан Турут футболчининг соғлиғи борасида расмий маълумот берди.

Тиббий текширувлар натижаси кутилганидан ҳам аянчлироқ бўлиб чиқди. Ҳимоячининг чап тиззасида бир йўла бир нечта жиддий шикастланишлар аниқланган.

Шифокорларнинг қарорига кўра, Алиқулов яқин кунларда жарроҳлик столига ётади. Унинг яшил майдонларга қайтиши учун тахминан 6 ойдан 9 ойгача вақт талаб этилади. Бу эса Ҳусниддин учун жорий мавсум муддатидан аввал якунланганини ва катта эҳтимол билан терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатидаги ўйинларини ўтказиб юборишини англатади.

Киритилди: 19:42 21.01.2026. Ўқилди: 1149 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!