Бугун 21 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: "Сомалини давлат деб ҳисобламайман"

Трамп: "Сомалини давлат деб ҳисобламайман"

АҚШ президенти Дональд Трамп Сомалини давлат деб ҳисобламаслигини айтди.

Трамп бу баёнотни Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди.

Америка раҳбари Сомали "чинакам коррупциялашган жой" деб ҳисоблайди. "Бу мамлакат эмас. Уларнинг ҳукумати йўқ, уларда ҳеч нарса йўқ", деб таъкидлади у.

"Бу қолоқ мамлакат, эҳтимол энг ёмон мамлакат. Улар буни дунёдаги энг ёмон мамлакат дейишади, агар у умуман мамлакат бўлса. Менимча, бу мамлакат эмас. У ерда ҳеч қандай ташкилот йўқ. Уларда полиция ҳам, ҳарбий ҳам йўқ, уларда ҳеч нарса йўқ", деди Трамп.

Киритилди: Бугун 09:30. Ўқилди: 583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!