Бугун 21 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Дмитриев Давосда АҚШ президенти махсус вакили Стивен Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказди

Дмитриев Давосда АҚШ президенти махсус вакили Стивен Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказди

Россия президенти махсус вакили Кирилл Дмитриев Давосда АҚШ президенти махсус вакили Стивен Уиткофф ва Америка етакчисининг куёви Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Хабар берилишича, учрашув Швейцариянинг Давос шаҳридаги АҚШ уйида бўлиб ўтди. Музокаралар икки соатдан ортиқ давом этди, журналистлар учрашувга таклиф қилинмади.

Уиткофф музокаралар жуда яхши ўтганини айтди. Дмитриев эса Давосдаги учрашувлари "конструктив тарзда" кечаётганини билдириб, "Ростини айтганда, тобора кўпроқ одамлар Россия позициясининг тўғрилигини англаяпти", — дея таъкидлади.

ТАСС'нинг ёзишича, музокараларнинг мазмуни ҳақида икки томон ҳам расмий маълумот бермаган. Асосий мавзу АҚШнинг тинчлик режаси ва Россия-Украина урушини якунлаш бўлган тахмин қилинмоқда.

Киритилди: Бугун 15:17. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!