Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Озодбек Назарбеков: 2019 йилда концерт дастурлари жонли ижрода ўтади

Озодбек Назарбеков: 2019 йилда концерт дастурлари жонли ижрода ўтади

Конституциянинг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилган концерт жонли ижрода намойиш этилгани мутахассислар ва мухлислар томонидан ижобий қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзАга Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков маълум қилди.

Миллий эстрада ижрочилигининг жонли ижродаги тарғиботини кучайтириш, унинг афзалликлари, айниқса, миллий ижрочиликда тутган ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида Миллий телерадиокомпания ва нодавлат телеканаллари орқали Олтин микрофон , Имкон шоу , Cover up, Жонли ижродаги дуэл каби туркум кўрсатувлар намойиш этилмоқда ва уларни кейинги йилларда ҳам давом эттириш кўзда тутилган.

Озодбек Назарбековга кўра, жорий йилда истеъдодли хонандаларни аниқлаш ва уларнинг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, давлат тадбирлари концерт дастурларини жонли ижрода ташкил этиш чораларини кўриш режалаштирилган.

Киритилди: 09:51 07.01.2019. Ўқилди: 2469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!