Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Озарбойжон ва Қозоғистон Каспий денгизида қўшма машғулотлар ўтказмоқда

Озарбойжон ва Қозоғистон Каспий денгизида қўшма машғулотлар ўтказмоқда

Бокуда Озарбойжон ва Қозоғистон Ҳарбий-денгиз кучлари кемалари ва ҳарбий хизматчилари иштирокида «Хазри-2023» қўшма тактик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Озарбойжон Мудофаа вазирлиги хабарида айтилади.

Машқлар икки давлат Мудофаа вазирлиги томонидан имзоланган қўшма ҳаракатлар режасига мувофиқ амалга оширилмоқда.

2 октябр куни Қозоғистон ҳарбий-денгиз флотининг ҳарбий кемалари ва шахсий таркиби қўшма тактик машғулотларда қатнашиш учун Бокуга етиб келди.

Озарбойжон Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони, вице-адмирал Субхон Бакиров Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони контр-адмирал Сакен Бекжанов бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Бакиров Каспий денгизининг Озарбойжон секторида қўшма тактик ўқув машғулотлари икки давлат ҳарбий хизматчилари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, уларнинг касбий маҳорати ва тайёргарлик даражасини янада оширишга катта ҳисса қўшишини таъкидлади.

8 октябрга қадар давом этадиган Озарбойжон-Қозоғистон қўшма тактик машғулотларида турли эпизодлар бўйича ҳаракатлар амалга оширилади.

Киритилди: 12:19 03.10.2023. Ўқилди: 1526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!