Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Озарбайжон ва Арманистон тинчлик шартномасини имзолашга тайёрлигини билдирди

Озарбайжон ва Арманистон тинчлик шартномасини имзолашга тайёрлигини билдирди

Озарбайжон ва Арманистон тинчлик шартномаси имзолашга тайёрлигини тасдиқлади.

“Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик битими матни бўйича музокаралар жараёни аллақачон якунланди”, деди Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов ва журналистларга барча масалалар бўйича келишиб олинганини қўшимча қилди.

Озарбайжоннинг АPА ахборот агентлигининг ёзишича, келишиб олинмаган нуқталардан бири халқаро миқёсда бир-бирига даъво қилмаслик бўлса, иккинчиси Озарбайжон ва Арманистон чегарасига бошқа давлат вакилларини жойлаштирмаслик эди.

Кейинроқ тинчлик шартномасининг тайёрлиги Арманистон ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланди.

“Арманистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги “Арманистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида тинчлик ва давлатлараро муносабатларни ўрнатиш тўғрисида”ги шартнома лойиҳаси маъқулланганлиги ва лойиҳани тасдиқлаш бўйича музокаралар якунлангани фактини тасдиқлайди. Шундай қилиб, тинчлик шартномаси имзоланишга тайёр. Арманистон Республикаси Озарбайжон Республикаси билан Битимни имзолаш вақти ва жойи бўйича маслаҳатлашувларни бошлашга тайёр”, — дейилади Арманистон ТИВ баёнотида.

Бош вазир Никол Пашинян битим имзолаш вақти ҳақида гапирар экан, шундай деди:

“Матн имзоланишга тайёрлигини аллақачон таъкидлаган эдик, имзолаш санаси ва жойи бўйича муҳокамаларни бошлашга тайёрмиз. Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги икки томонлама форматдаги музокараларни бошлашга тайёр эканликлари ҳақида баёнот берди. Уларнинг ўз ғоялари бор, бизда эса ўзимизники бор ва бу муҳокамалар давомида биз бу ғояларни бир-бирига яқинлаштиришга ҳаракат қиламиз, деб ўйлайман”.

Киритилди: Бугун 03:22. Ўқилди: 266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!