Президент Илҳом Алиев резерв жамғармасидан ускуналар хариди ва етказиб берилиши учун маблағ ажратди. Харид ва логистика ишлари Энергетика вазирлиги томонидан, молия эса Молия вазирлиги орқали қопланади. Бу ёрдам 2022 йилдан бери Украинага берилган 40 миллион долларлик гуманитар кўмакнинг давомидир.
Қарор Россия дронларининг Украинадаги Озарбайжонга тегишли энергетик объектларга зарбаси ортидан қабул қилинди. 7–8 август кунлари SOCARнинг Одессадаги нефт базасига ҳужум қилинди, ёнғин чиқди ва ходимлар жароҳат олди. Зеленский ва Алиев буни телефон суҳбатида қораладилар.
Боку Москвага огоҳлантириш берди: агар бундай ҳужумлар давом этса, Украинага қурол етказиш масаласи қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бу Озарбайжоннинг нейтрал позициясидан чекингани бўлади.
Ҳужумлар Украина ва Озарбайжон ўртасида яқинда бошланган газ савдосини тўхтатишга қаратилган босим сифатида баҳоланмоқда.