Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Озарбайжон Сурияга газ етказиб беришни бошлади

Озарбайжон Сурияга газ етказиб беришни бошлади

Туркия Суриянинг Ҳалаб вилоятига Озарбайжон табиий газини етказиб беришни бошлади. Йиллик газ етказиб бериш ҳажми 1,2 миллиард куб метр газни ташкил қилади.

Туркиянинг Килис вилоятида Озарбайжон, Сурия ва Қатар вакиллари иштирокида газ линиясини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди

“Озарбайжон табиий газининг Туркия орқали Сурияга етказилиши Жанубий Кавказ ва Яқин Шарқ ўртасида энергия кўприги учун пойдевор қўяди”, деди Озарбайжон Иқтисодиёт вазири.

Газ Алепподаги электр станциясида 1 200 мегаватт (МВт) электр энергияси ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Шу тариқа, мамлакатнинг кунлик электр энергияси таъминоти 10 соатгача кўтарилади.

Киритилди: 23:15 02.08.2025. Ўқилди: 992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!