ㅤҚўриқда бўлган объект раҳбарига болта орқали тан жароҳати етказишни айтиб қўрқитмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди
ㅤЖорий йилнинг 30 июль куни соат 17:32 да Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасига Яшнобод туманидаги қўриқда бўлган офисдан ташвиш хабари тушган.
ㅤХабар асосида тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари воқеа жойига бориб ҳолатни ўрганишганда, ушбу офисда қоровул бўлиб ишловчи фуқаро М.М директордан маошини оширишни талаб қилиб, болта билан жароҳат етказишни айтиб қўрқитмоқчи бўлган.
ㅤХодимларнинг фуқаро М.М.га, қонунчилик бўйича жавобгарлик тўғрисидаги тушунтиришлари натижасида болта ва фуқаронинг олдида бўлган сумка ичидаги пичоқ олиб қўйилган.
ㅤҲолат бўйича ходимлар томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ашёвий далиллар билан кўриб чиқиш учун суд органларига жўнатилди.