Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Оттава Фаластинни тан олади — Канада бош вазир

Оттава Фаластинни тан олади — Канада бош вазир

Мамлакат бош вазири Марк Карни 30 июл куни мамлакат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сентябр ойидаги йиғилишида Фаластин давлатини тан олиш режасини эълон қилди.

Канада бу билан Франция ва Буюк Британиядан кейин Фаластинни тан олиши кутилаётган “Катта еттилик”нинг учинчи давлати бўлади.

"Канада Исроил ҳукумати Ғазода фалокат юз беришига йўл қўйгани фактини қоралайди. Тан олиш қарори Фаластин давлатини БМТда ифодалайдиган Фаластин маъмуриятининг бошқарувни ислоҳ қилаётгани, 2026 йилда умумий сайловлар ўтказишга тайёрлиги ҳақидаги кафолатларга асосланган. Бу сайловларда ҲАМАС иштирок этмаслиги лозим", — деди Карни.

Бундан ташқари, Канада ҳукумати раҳбари ҲАМАСни 2023 йил 7 октябр куни уюштирилган ҳужум чоғида асирга олинганлар дарҳол озод қилишга чақирди.

Киритилди: 12:04 31.07.2025. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!