Бугун 18 ноябрь, 2019 йил, душанба

O'ZB

Отабек Умаровнинг Шаҳноза Мирзиёевага уйланганига 12 йил бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Отабек Умаровнинг Шаҳноза Мирзиёевага уйланганига 12 йил бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Ўзбекистон Президентининг куёви Отабек Умаров ва қизи Шаҳноза Мирзиёева Instagram’даги саҳифалари орқали бир-бирини тўйларининг 12 йиллиги билан табриклади.

«Мафтункор куз ойларининг бирида тақдирларимизни ўн икки йил аввал бирлаштирган бир кун бор. Шаҳарлар, давлатлар, иш сафарлари орамиздаги масофани узоқлаштирса-да, кўнглимиз доимо яқин. Баъзида бир-биримизни тушунмасдан хафалашиб қолсак-да, ўртамизда илиқлик ҳеч қачон йўқолмаган. Биз биргамиз. Бутун бир романга арзигулик воқеаларни бирга бошдан ўтказдик.

Бу куннинг энг муҳим жиҳати — унда биз, муҳаббатимиз, орамиздаги меҳр-у садоқатимизнинг борлигидир. Мен дунёдаги энг бахтиёр кишиман. Чунки ёнимда сиз @shahulya, борсиз. Қувончимиз ва ғуруримиз – учала қизимизда ҳам сизнинг ҳуснингиз акси бор. Уйга кирибоқ табассумингиз, фарзандларимиз шодонлигидан юрагим тўлади. Мен сизни севаман, сиз ила яшайман. Шуни аниқ биламанки, келажакда бизни бахтли кунлар кутяпти, чунки чин муҳаббат кун сайин мустаҳкамланиб боради», — деб ёзади Отабек Умаров.⠀

Киритилди: 17:29 28.10.2019. Ўқилди: 7298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!