Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини хорижда давом эттиради.
Жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиб, яна майдонга қайтган 29 ёшли футболчимизга "Насаф" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар чиққан эди, бироқ унинг агентлари хориждан таклифларни кўриб чиқмоқда.
Тез кунда унинг янги клуби номи маълум бўлади.
Футболчимиз шу йил бошида Саудиянинг "Ал-Файҳа" клуби билан хайрлашган эди.