Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Отабек Шукуров: «Асосий масала – ЖЧга яхши тайёргарлик кўриш»

Отабек Шукуров: «Асосий масала – ЖЧга яхши тайёргарлик кўриш»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров йиғин ва олдиндаги мусобақа ҳақида ЎФА матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.

"Терма жамоа билан йиғинни бошлаб олдик. Олдимизда турган CAFAга ҳозирлик кўряпмиз. Асосий масала – Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўришдир. Ўйлайманки, мана шундай мусобақалар ва кейинги ўйинлар бизга асқотади. Ҳар бир рақиб ўз ватани шаънини ҳимоя қилади. Биз ҳам шу мақсад сари ҳаракат қиламиз. Бундан буёғига ЖЧга чиққан жамоа эканлигимизни ҳис қилган ҳолда ўйнашимиз керак.

Турнирдаги рақиблар яхши савиядаги жамоалар деб биламан. Асосийси, ўзимиз яхши тайёргарлик кўришимиз лозим. Шунда ЖЧга тайёр ҳолда етиб борамиз.

Жароҳатим анчага чўзилди ва кўп вақт даволандим. Секин-аста жамоавий машқларга киришяпман. Ҳаммаси ортда қолди. Бундан буёғига яхши бўлади деган умиддаман", – деди Шукуров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон CAFA мусобақасидаги юришини 30 август куни Ўмон билан ўйин билан бошлайди.

Киритилди: 23:12 27.08.2025. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!