Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ота икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ўрнига 3 хонали уй берди

Ота икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ўрнига 3 хонали уй берди

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор И.Н.дан ундирувчи Л.Ш.нинг фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун фарзандлари 18 ёшга тўлганга қадар қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, алимент нафақасини жорий йилгача ўз вақтида тўлаб келган қарздор ота, 2 ойдан ортиқ вақт мобайнида алимент нафақасини тўлай олмаганлиги сабабли, бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорга келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатлар тушунтирилган. Шундан кейин, қарздор ота ўз номидаги уйини бериш истагини билдирди.

Натижада, собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишувига асосан, қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги ва фарзандлари 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган алимент пуллари ҳисобланиб қарздорнинг номидаги Кегейли туман ҳудудида жойлашган 3 хонали уйини собиқ турмуш ўртоғи номига расмийлаштириб берди ва мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тамомланди.

Киритилди: 20:05 18.06.2022. Ўқилди: 2727 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!