Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судининг 10.01.2020 йилдаги қарздор У.С.дан ундирувчи. Г.С. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминотини таъминлаш мақсадида ҳар ойда оладиган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати ижрога қаратилган ҳолда Бюронинг Бўстон туман бўлими иш юритувига қабул қилинган.
Ижро ҳаракатлари жараёнида давлат ижрочиси томонидан қарздорга белгиланган алимент мажбурияти бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Натижада, қарздор У.С. алиментни ихтиёрий равишда ойма-ой ва ўз вақтида тўлаб борган.
Шу билан бирга, ижро ҳаракатлари давомида қарздор фарзанди олдидаги бурчини янада масъулият билан англаган ҳолда, алимент маблағларини келгуси ойлар учун олдиндан тўлаш нияти борлигини маълум қилган. Ушбу ташаббусни амалга ошириш мақсадида қарздор У.С. давлат ижрочисига 152,8 миллион сўм пул маблағини тақдим этган.
Давлат ижрочиси томонидан мазкур сумма белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, ундирувчи Г.С.га тилхат асосида топширилди.
Мазкур ҳолат фарзанд тарбияси ва таъминотига бефарқ бўлмаган, ўз бурчини виждонан адо этаётган шахсларнинг ижобий намунасидир.