Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ота алимент пуллари ўрнига уй берди

Ота алимент пуллари ўрнига уй берди

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ж.Б. дан ундирувчи М.Н нинг фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандлари таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан алиментчи ота Бюронинг туман бўлимига келиб, фарзандига тўланиши лозим бўлган алимент эвазига ўз уйини расмийлаштириб бериш истагини билдирган.

Шу боис, унга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги 808-сонли қарорига мувофиқ, собиқ турмуш ўртоғи билан келишилган ҳолда Урганч туманидаги ховли жойини собиқ турмуш ўртоғининг номига расмийлаштириб берди ва қарздор суд томонидан алимент тўлашдан озод қилинди.

Киритилди: 21:42 30.06.2022. Ўқилди: 2287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!