Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Осиёнинг энг бадавлат аёлининг бойлиги 11 млрд долларга тушди

Осиёнинг энг бадавлат аёлининг бойлиги 11 млрд долларга тушди

Bloomberg миллиардерлар индексига кўра, Осиёнинг энг бадавлат аёли Ян Хуэйяннинг бойлиги қарийб 24 млрд доллардан 11 млрд долларга тушди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда

Хабарда таъкидланишича, Хитойда жорий йил мулк инқирози кучайиб бораётгани сабаб бўлган, чунки 41 ёшли миллиардер мамлакатнинг савдо бўйича энг йирик кўчмас мулк ишлаб чиқарувчиси Country Garden Holdings’ни бошқаради.

Уй нархларининг тушиши, харидорларга бўлган талабнинг заифлашиши ва йирик ишлаб чиқарувчиларни қамраб олган қарз дефолти сабабли Country Garden акциялари бу йил ўз қийматининг ярмидан кўпини йўқотди.

Яннинг улуши асосан 1992 йилда Гуангдонг провинциясининг Фошан шаҳрида компанияга асос солган отаси Ян Гоцяндан мерос бўлиб қолган

Bloomberg миллиардерлар индексига кўра, Ян бойлигининг ярмидан кўпини йўқотганига қарамай, Осиёдаги энг бадавлат аёл бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 12:28 30.07.2022. Ўқилди: 3031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!