Непал ҳукумати мамлакатда Telegram мессенжерига тақиқи қўйишни буюрди.
Бу ҳақда Непал телекоммуникация бошқармаси расмий хабарномасида маълум қилинган.
Қарор платформадан онлайн фирибгарлик ва пул ювиш учун фойдаланилгани қайд этилган ҳолатлар туфайли қабул қилинган. Алоқа операторларига зудлик билан чеклов чораларини қўллаш буюрилди.
Ташаббус Бош вазир девони ва хавфсизлик идоралари билан келишилган.