Россия армияси Курск областида кенг кўламли юриш бошлагани ҳақида жума куни россиялик ҳарбий блогерлар хабар беришганди. Россия бўлинмалари Суджа ғарбидаги Свердликова ва шаҳар жануби-шарқидаги Куриловкадан Украина билан чегара томон яқинлашгач, украин гуруҳи қуршовга тушиб қолиш хавфи пайдо бўлганди.