Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Оролбўйида экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган тадбирлар ўтказилади

Оролбўйида экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган тадбирлар ўтказилади

26–30-апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасида “Оролбўйи эзгу ният элчилари” халқаро конференцияси, “Орол тубига эко-таълим саёҳатлари” халқаро ҳафталиги, “Эко-ташаббус” лойиҳаси ва бошқа туркум тадбирлар бўлиб ўтади.

Халқаро ҳафталикда хорижий меҳмонлар, Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва ҳудудлардан Қорақалпоғистондаги олий таълим ташкилотларида таълим олаётган ёшлар, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Тошкент давлат аграр университети ва бошқа олий таълим муассасаларининг экология йўналишидаги талаба-ёшлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳарбий хизматчиларнинг вояга етган оила аъзолари, қозоқ, рус, корейс, украин, туркман миллий маданий марказлари вакиллари иштирок этади.

Халқаро ҳафталик доирасида “Оролбўйи эзгу ният элчилари” халқаро конференциясида Оролбўйида дарахтзорларни ташкил этиш, шўрланишни камайтириш, чўлланишнинг олдини олиш, Оролбўйи ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга қаратилган лойиҳалар илгари сурилади. “Дарахт экиш” акциясида эса “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида биргаликда дарахт ва кўчатлар экилади.

Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда спорт билан шуғулланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган “10 минг қадам” жамоатчилик лойиҳаси доирасида пиёда юриш марафони, бадминтон спорт мусобақаси, open-air концерт дастури бўлиб ўтади.

Қолаверса, ҳафталик доирасида тарихий обидалар, жумладан, Хўжайли туманида жойлашган антик даврга оид Миздаххон комплекси, И. Савицкий номидаги давлат санъат музейи ҳамда Оролбўйи ҳудудларига саёҳатлар ташкил этилади.

Киритилди: 21:01 24.04.2026. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!