Венгрия бош вазири Виктор Орбан Вашингтондаги НАТО саммитида Украинанинг алянсга аъзо бўлиши керак эмаслиги ҳақида айтган.
Бу ҳақда Bloomberg манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Уларнинг сўзларига кўра, Венгрия бош вазири Украина президенти Володимир Зеленский иштирокидаги ялпи мажлисда иттифоқчиларнинг Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги ваъдаларига ҳам қўшилишдан бош тортган.
Агентликнинг хабар беришича, айрим етакчилар Орбаннинг сўзларини танқид қилган ва улардан бири "Венгрия тарихи Украина нима учун НАТОга аъзо бўлиши кераклигини кўрсатиб турибди", деб таъкидлаган.