Венгрия бош вазири бу ҳақда Telex нашрига берган интервюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украина ЕИга қўшилса, уруш Европанинг қолган ҳудудларига тарқалиши мумкин, бу эса Венгрия учун ҳам хавфли саналади.
"Украина биз учун душман эмас, аммо унинг Евроиттифоққа тўлиқ аъзолик ўрнига шартнома асосидаги ҳамкорлик муносабатлари орқали “буфер давлат” сифатида қолиши барчамиз учун хавфсиз ечим ҳисобланади", — дея қўшимча қилди Орбан.