Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Орбан: Осиё дунёнинг доминант марказига айланади

 Орбан: Осиё дунёнинг доминант марказига айланади

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Россия раҳбарияти «гиперрационал» ва Украина ҳеч қачон Европа Иттифоқи ёки НАТОга аъзо бўла олмаслигини айтди.

Бундан ташқари, Орбан глобал кучнинг «иррационал» Ғарбдан Осиё ва Россияга ўтишини башорат қилди.

«Келгуси ўн йилликларда ва эҳтимол асрларда Осиё дунёнинг доминант марказига айланади», деди Орбан ва Хитой, Ҳиндистон🇮🇳, Покистон🇵🇰 ва Индонезия🇮🇩 бўлажак буюк давлатлар сифатида тилга олинди.

Орбаннинг таъкидлашича, Ғарбнинг «заифлигидан» фарқли ўлароқ, Россиянинг дунё масалаларидаги позицияси «оқилона ва башорат қилинадиган». Унинг сўзларига кўра, Россия 2014 йилда Қрим аннекция қилинганидан кейин Ғарб санкцияларига мослашишда «иқтисодий мослашувчанлик»ни намойиш этган.

Унинг қўшимча қилишича, Украина ҳеч қачон ЕИ ёки НАТОга аъзо бўлмайди, чунки «биз европаликларнинг бунинг учун пули етарли эмас».

«Европа Иттифоқи сиёсий лойиҳа сифатида ўзлигидан воз кечиб, иқтисодий ва мудофаа лойиҳасига айланиши керак», деди Орбан.

Киритилди: 19:39 29.07.2024. Ўқилди: 1914 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!