Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Оқтоу яқинида ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутилари Бразилияда текширилмоқда

Оқтоу яқинида ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутилари Бразилияда текширилмоқда

"Kazinform" агентлиги хабар беришича, Бразилия ҳарбий-ҳаво кучлари Aвиация ҳалокатини текшириш маркази (Cenipa) мутахассислари 25 декабрь куни Оқтоу шаҳри яқинида ҳалокатга учраган "Azerbaijan Airlines"га қарашли "Embraer190" самолёти қора қутиларини таҳлил қила бошлади.

38 кишининг ҳаётига зомин бўлган фожиа билан боғлиқ тафсилотлар уч давлат мутахассислари иштирокида регистратордан олинган маълумотларни шифрлаш орқали аниқланмоқда. Шундай қилиб, гуруҳ таркибига Қозоғистон, Озарбайжон ва Россиядан учтадан терговчи қўшилди.

Бразилия томони учувчиларнинг овози, учоқнинг бутун сафар давомидаги ҳолати ҳақида тасаввур берадиган қора қутилар маълумотини таҳлил қилиш "имкон қадар тезроқ" амалга оширилади.

Якуний ҳисоботда эълон қилинган хулосалар Қозоғистон расмийларига етказилади.

Эслатиб ўтамиз, Бокудан Грознийга учаётган, Оқтоу яқинида ҳалокатга учраган самолёт саҳнида 67 киши, жумладан беш нафар экипаж аъзоси бор эди.

"Azerbaijan Airlines" ҳар бир ҳалок бўлган йўловчининг оиласига 11 миллион тенгедан кўпроқ пул тўлайди.

Aввалроқ Россия томони ташаббуси билан Владимир Путин Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Aлиев билан телефон орқали мулоқот қилган эди.

Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Канат Бозумбаев учоқ Қозоғистондан ташқарида шикастланганини таъкидларкан, тергов жараёнида мамлакат босимга учрамаётганини қўшимча қилди.

Президент Қосим-Жомарт Тоқаев воқеа муносабати билан йиғилиш ўтказиб, қутқарув ишлари юқори савияда олиб борилганини айтди.

Киритилди: 21:32 06.01.2025. Ўқилди: 595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!