Нашр маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти сенатор Линдси Гремни Россияга қарши санкциялар бўйича ўз қонун лойиҳасини заифлаштиришга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. АҚШ президенти Москва билан зиддиятга боришни эмас, балки келишишни истайди.
"Эҳтимолий вариантлардан бири сифатида ҳужжат лойиҳасидаги “бажаришга мажбур” жумласини “қилиши мумкин” жумласига билан алмаштириш кўриб чиқилмоқда, бу эса санкцияларнинг қўлланилишини ихтиёрий қилади", деб ёзади The Wall Street Journal.
"80 дан ортиқ сенатор ушбу ҳужжатни қўллаб-қувватламоқда, бироқ Трамп бу унинг Россия билан муносабатларини яхшилаш ҳаракатларига тўсқинлик қилишидан хавотирда", дейилади мақолада.