Ookla (SpeedTest) энг яхши мобил интернетга эга мамлакатларни эълон қилди. Июнь ойидаги синовлар натижаларига кўра, энг яхши 10 та давлат рўйхати қуйидагича:
1. Қатар — 334,6 Мбит/с.
2. БАА — 323,6 Мбит/с.
3. Қувайт — 226,6 Мбит/с.
4. Норвегия — 145,2 Мбит/с.
5. Дания — 145 Мбит/с.
6. Жанубий Корея — 139 Мбит/с.
7. Хитой — 136 Мбит/с.
8. Саудия Арабистони — 128 Мбит/с.
9. Нидерландия — 121 Мбит/с.
10. Баҳрайн — 114 Мбит/с.
Ўзбекистон бу рўйхатда 30,34 Мбит/сония кўрсатгич билан 77-ўринни эгаллади. Энг қизиғи Россиядан деярли ўнта ўрин олдинда. Дунё бўйича ўртача мобил интернет тезлиги 43,1 Мбит/сониядан 56,4 Мбит/сониягача ўсган.